Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Янги Ўзбекистон – ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Янги Ўзбекистон – ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари
Бухоро

Янги Ўзбекистон – ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари

29.03.2023 216
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ҳар қандай мамлакат, халқ тақдирида ва жамият ҳаётида мазкур мамлакатнинг қонунчилиги, миллий ҳуқуқ тизими муҳим ўрин тутиши ҳеч кимга сир эмас. Аксарият давлатларда жамиятдаги ҳуқуқий тартиботнинг ишончли кафолати ҳамда миллий ҳуқуқий тизимнинг муҳим пойдевори сифатида мамлакат конститутсияси хизмат қилади. Конституциявий ҳуқуқ эса миллий ҳуқуқ тизимида етакчи рол ўйнайди. Зеро, мамлакатнинг бош қомуси бўлмиш конститутсия унинг асосий манбаси ҳисобланади. Демак, мамлакатлар ҳуқуқ тизимини ўрганишда асосий қадам ушбу мамлакатнинг конститусияси ва конститутсиявий ҳуқуқ соҳасини ўрганишдан бошланади. Бошқача айтганда, Конституция мамлакатнинг ҳуқуқ тизими тўғрисида асосий хулосаларни ҳосил қилишга ёрдам беради. Дарҳақиқат, Конституция жамият ва давлат тузилишини, мамлакатнинг халқаро ҳуқуқ субекти сифатидаги ролини, ташқи ва ички сиёсатининг асосларини ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг асосий тамойилларини, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, мажбуриятларини белгилаб беради. Мамлакатда мавжуд бўлган бошқа барча қонунлар, кодекслар, қарорлар ва фармонлар конститутсия асосида ва унинг принсипларидан оғишмаган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда қабул қилинади. Бу эса давлатнинг ҳар бир норматив ҳужжати конститутсияга мос келиши шарт эканлигини англатади. Хусусан, ҳуқуқшунос олим Х.Т.Одилқориевнинг таъкидлашича, “Конституция алоҳида юридик хусусиятларга эга бўлган ягона сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатдир. Конституцияда шахс, жамият ва давлат муносабатларнинг асосий принсиплари ўрнатилади, давлат ҳокимиятининг тузилиши, субектлари, ҳокимиятни амалга ошириш механизми белгиланади, жамият, инсон ва фуқаронинг давлат томонидан қўриқланадиган ҳуқуқлари мустаҳкамланади”.
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Янги Ўзбекистоннинг ҳуқуқий демократик асоси сифатида Конституцияни такомиллаштириш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, бугун шиддат билан ўзгараётган дунёда рўй бераётган гиёсиёсий вазиятлар, энг аввало, мамлакатимизни келгуси беш йилда ривожлантиришга қаратилган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси ва унда белгиланган мақсадларни амалга ошириш нафақат қонунларимизни мустаҳкамлашни, шу билан бирга, Бош қомусимизда ҳам инсон қадрини юксалтиришга қаратилган нормаларни янада такомиллаштириб, бугунги замон талабларига мослаштиришни тақозо этмоқда. Сабаби, ушбу стратегиянинг бевосита муаллифи бўлган юртдошларимиз томонидан давлатимиз раҳбарининг Президентлик сайлови тарғиботлари жараёнларида ҳудудларда сайловчилар билан ўтказган учрашув ва мулоқотларида бир неча бор айнан Конституциямизни бугунги замон талабларига мослаштиришга оид бир қатор таклиф ва ташаббуслар билдирилган. Биргина мисол давлат раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманидаги сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувида мулоқотга ташриф буюрган юртдошларимиз томонидан бугун экологик муаммолар кун сайин салбий тус олаётгани, инсонларнинг экология билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари каби нормалар Бош қомусимизда ўз аксини топиши мақсадга мувофиқ бўлиши ташаббуси илгари сурилган эди.
Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ўзгартириш бўйича референдум 2023 йилнинг 30 апрель кунига белгиланди. Тегишли қарор лойиҳас Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилиб, маъқулланди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, мустақил Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси миллий ҳуқуқ тизимининг муҳим пойдевори ҳисобланади. Конституция асосида мамлакатимиз ўзининг янги қонунчилик тизимини мустақил ишлаб чиқиш имконига эга бўлган. Конституция мамлакат мустақиллиги ва суверенитетини конституциявий-ҳуқуқий даражада мустаҳкамлаб берган. Шундай қилиб, Конституция — халқнинг, миллатнинг руҳи, унинг обрў-еътибори, жаҳон саҳнасида тутган ўрни ва нуфузи тимсолига айланган.

Когон туманлараро
иқтисодий суди раиси Ф.Муродов

Когон туманлараро
иқтисодий суди девонхона мудири И.Мустафоев

Шерзод Камалов 29.03.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 34
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 73

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?