Аввалроқ Бухоро шаҳридаги 71-давлат боғчасида бола ҳақига хиёнат қилинаётганлиги болаларга берилиши керак бўлган 75 кг балиқ ўрнига 20 кг балиф берилганлиги, 12 кг пиширилган гўшт ва 4 кг балиқ махсулоти ошпазлар ювиниш хонасидаги ваннадан топилганлиги, мазкур ҳолат Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳининг МТТда ўрганиш натижасида аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун эса каналимиз орқали яна ўша Бухоро шаҳридаги 71-давлат боғчасида ўрганиш давомида аниқланган ўғриллик видеолавҳаси эълон қилинди.
Унда гўшт махсулоти, тухум, ё каби болаларга берилиши керак бўлган махсулотлар яширинча ўғирлаб кетилаётганлиги акс этган.
Мазкур видеога Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, видеодаги ҳолат жорий йилнинг 24 январь кури бошқарманинг ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш давомида аниқланган.
Ҳолатни юзага келтирган сабаблар ўрганилиб, ўз вазифасини суъитеъмол қилган таълим ташкилотининг хўжалик ишлари бўйича мудири, бош ошпази, ошпаз, ҳамшира ва методист (ташкилот директори меҳнат таътилида бўлганлиги сабабли вақтинча директор вазифасини бажарувчи) билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Айни пайтда мазкур ҳолатга қонуний баҳо бериш бўйича Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.