USD10 371.75+0.09%
RUB134.56+0.03%

Яна бир хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрган фуқароларнинг пулларини қайтариш бошланди

 Яна бир хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрган фуқароларнинг пулларини қайтариш бошланди

«Profelite IMP xususiy bandlik agentligi» томонидан фуқароларни Жанубий Кореяга ишга юбориш деган алдов билан пул маблағларини ўзлаштирганлиги ҳолати юзасидан ушбу жамият аъзоларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг жабрланувчиларга зарар пулларини қайтарилиши юзасидан ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросига шу йил 28 сентябр куни келиб тушган.

“Ҳозир Мажбурий ижро бюроси томонидан ташкил этилган ҳудудлардаги ишчи гуруҳларга 37 нафар жабр кўрган фуқаролар ҳисоб-рақамлари тўғрисидаги аризалар билан мурожаат қилиб, уларга зарар пуллари пропорционал тартибда ўтказилиши таъминланди.

Моддий зарарни қайтариш масаласида мурожаат этмаган 226 нафар фуқароларга ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳларга мурожаат қилишлари ва етказилган зарар пуллари қисқа муддатда уларнинг ҳисоб рақамларига пропорционал равишда ўтказилишини эслатиб ўтамиз”, – дейилади МИБ тақдим этган маълумотда.

Жиноят ишлари бўйича Сергели тумани судининг шу йил 14 сентябрдаги ҳукми билан «Profelite IMP xususiy bandlik agentligi» мансабдор шахсларига нисбатан тегишли жазо тайинланган.

Тергов ва суд даврида аниқланган жами зарар миқдори 9 млрд сўмга яқин. Ишни кўриб чиққан судья Ғ.Амоновнинг маълум қилишича 422 млн сўм пул ва 60 млн сўмлик бир дона автотранспорт воситаси ундирувни таъминлаш учун хатланган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқовнинг сўзларига кўра, фуқароларга етказилган зарар тўлиқ қопланади. Зарарнинг қўшимча қисми Меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали тўлаб берилади.

Жабрланувчилар қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишлари сўралмоқда:

Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармалари:

Яна бир хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрган фуқароларнинг пулларини қайтариш бошланди

Мавзуга оид