Қорақалпоғистон Республикаси фуқароси, бемор Қ.Қ. автоҳалокат натижасида жароҳат олган. Натижада унга Газли шифохонасида биринчи ёрдам кўрсатилган. Афсуски, беморнинг аҳволи оғирлашиб, натижада Республика Шошилинч Тез ёрдам Илмий маркази Бухоро филиалининг Хирургик ренанимация бўлимига кўчирилган.
Хирургик реанимация бўлимида реаниматологлар бўлим бошлиғи А.Ибрагимов, Ш.Ғаниевлар назорати остида, травматологлар билан ҳамжиҳатликда даволаниб, умумий ҳолати динамикада яхшилангач, операцияга тайёрланган.
Операция филалнинг Шошилинч травматология бўлими бошлиғи А.Муминов бошчилигидаги марказ етакчи травматологлари томонидан амалга оширилди. Автоҳалокат натижасида кўп сонли мураккаб жароҳат олган беморда иккала сон ва чаноқ суякларида бир вақтни ўзида замонавий юқори технологик каминвазив жарроҳлик амалиётлар муваффақиятли бажарилди. Бунинг натижасида яна бир инсон эрта фаол ҳаётга ва оиласи бағрига қайтишига имконият яратилди.
Шу ўринда таькидлаш керакки, аҳволи жуда оғир ва кўп сонли жароҳатлар олган беморларни фаол ҳаётга қайтариш учун Республика Шошилинч Тез ёрдам Илмий маркази Бухоро филиалининг Нейрореанимация, Хирургик реанимация, Травматология, Нейрохирургия бўлимлари жонкуяр ва малакали мутахассислари томонидан туну-кун машаққатли фаолият олиб борилмоқда.