Эндиликда пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга электрон ариза юбориш хизмати жорий этилди. Бунда, фуқаро Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
✅ 1. Давлат хизматларидан фойдаланишда ҳафтанинг исталган куни ва исталган вақтда ЯИДХП орқали мурожаат этиш мумкин.
✅ 2. Давлат хизматлари кўрсатиш 5 сонияда амалга оширилади.
✅ 3. Давлат хизматлари кўрсатилишида Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этмайди.
✅ Ушбу хизматдан фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали фойдаланишлари мумкин:
https://my.gov.uz/oz/service/957
📌 Бундан ташқари пенсия ва нафақа таъминоти бўйича бир қанча интерактив ва масофавий хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд.
📞11-40