Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: “WBM Romitex” МЧЖда уч минг ишчи ўрнига эга янги лойиҳа
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > “WBM Romitex” МЧЖда уч минг ишчи ўрнига эга янги лойиҳа
Бухоро

“WBM Romitex” МЧЖда уч минг ишчи ўрнига эга янги лойиҳа

29.05.2022 522
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Айни кунда вилоятда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхонаси сони 690 тага етказилган бўлса, улар ички қуввати—йилига 68 минг тонна ип калава, 173 миллион квадрат метр мато—газлама ишлаб чиқарилмоқда ва бу республика миқёсидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Бошқача айтганда, йилига 5 минг тонна трикотаж ва момиқ мато, 75 миллион дона тайёр кийим–кечак, трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга енгил саноат корхоналарида мавжуд иш ўрни 32 минг 581 тани ташкил этмоқда.

Соҳага қаратилаётган эътибор, хом ашё таъминотини барқарор изга солиш, иш ўринларини яратиш ва кам таъминланган ночор оилаларнинг меҳнатга лаёқатли вакилларини даромадли ишга жойлаштириш, қолаверса, ҳудудларда йиғилиб қолаётган ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш мақсадида 2017-2021 йиллар давомида Бухоро вилоятида хорижий ҳамда маҳаллий инвестицияларни фаол жалб қилиш туфайли умумий қиймати 319 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган 125 та лойиҳа рўёбга чиқарилган. Асосан ип калава, газлама, мато, сочиқ, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган мазкур бизнес лойиҳалар туфайли жами 6 мингдан ортиқ фуқаронинг бандлиги таъминланган бўлса, шундан 8 та лойиҳа йирик тўқимачилик корхоналари ишга туширилган.  

Ромитан тумани “Қаҳрамон” маҳалласида жойлашган, умумий қиймати 1 триллион 471 миллиард сўмлик ип-калава, жинси матоси ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилаётган “WBM Romitex” МЧЖ корхонасида айни кунда қурилиш ва жиҳозлаш, технология билан таъминлаш ишлари давом эттирилмоқда. Дастлабки босқичи шу йил, иккинчи босқичи келгуси йил якунигача ишга туширилиши кутилаётган корхонада мазкур лойиҳа умумий қиймати 155 миллион АҚШ долларига баҳоланган. Бу ерда дастлабки босқичда ип йигириш, калава ишлаб чиқариш, кейин эса матони тўқиш, бўяш ва замонавий услубда кийим-кечак тикиб тайёрлаш тажрибаси ўзлаштирилади.

Талаб ва эҳтиёжига биноан “WBM Romitex” МЧЖ корхонасида йилига 78 минг 600 тонна хом ашё––пахтани қайта ишлаш ҳисобидан 27 минг 500 тонна тола, 23 минг 400 тонна ип-калава ишлаб чиқарилади. Иккинчи босқичда тайёр мато, яъни 25 минг 200 погонометр жинси матоси ёки буюртма асосида 7 минг 200 дона тайёр кийим-кечак тикиш имкони вужудга келади. 

Енгил саноат корхонасининг йиллик экспорт салоҳияти 48 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, шу муддатда бюджетга тушум ҳажмини 168 миллиард сўмга етказиш, бу жараёнда йиллик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар қийматини эса 51 миллион АҚШ долларига етказиш чоралари кўрилмоқда. Энг муҳими, қишлоқ жойида амалга оширилаётган мазкур бунёдкорлик лойиҳаси туфайли яқин икки йилда “WBM Romitex” МЧЖ корхонасида 3 мингга яқин маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш, улар моддий манфаатдорлигини, шу орқали турмуши сифатини ошириш имконияти яратилмоқда. Статистик маълумотларга назар солсак, 2017 йилда вилоят бўйича атиги 20,5 миллион АҚШ долларига тенг қийматда текстил–тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган бўлиб, сўнги 5 йилда соҳада олиб борилган ислоҳотлар натижасида бу миқдор 5 баробарга ўсди. 2021 йил якунлари билан 102 миллион АҚШ долларилик маҳсулот экспорти амалга оширилган.  

Шерзод Камалов 29.05.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?