Вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун алимент тўлашдан бош тортган ота 15 суткага қамалди

 Вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун алимент тўлашдан бош тортган ота 15 суткага қамалди

Фқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2018 йил 10 августдаги ҳал қилув қарорига асосан Х.Жахонов вояга етмаган фарзанди 2017 йил 12 августда туғилган қизи Жамшидова Муборак Хуршидовнанинг вояга етгунига қадар таъминоти учун ундирувчи Қўшаева Матлуба Илҳом қизи фойдасига 2018 йил 1 августдан бошлаб ҳар ой жами даромадининг 1/4 қисм миқдорда алимент ҳамда фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар энг кам ойлик иш ҳақининг 75 фоиз миқдорида моддий таъминот, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 2019 йил 22 майдаги ҳал қилув қарорига асосан бир нафар вояга етмаган фарзанди яъни, 2019 йил 23 мартда туғилган ўғли Жамшидов Жахонгир Хуршидовичнинг вояга етгунига қадар таъминоти учун ундирувчи Қўшаева Матлуба Илҳом қизи фойдасига 2019 йил 7 майдан бошлаб ҳар ой жами даромадининг 1/4 қисм миқдорда алимент ҳамда фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида моддий таъминот тўланиши лозимлигини аниқ билган ҳолда ва бу ҳақда бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамай, 2019 йил 1 январь кунидан 2021 йил 1 октябрь кунига қадар бўлган давр мобайнида ундирилиши лозим бўлган жами 49.860.099 (қирқ тўққиз миллион саккиз юз олтмиш минг қўқсон тўққиз) сўм алимент тўловларини икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.
Қаздор Х.Жахоновнинг юқоридаги гайриқонуний харакати жиноят ишлари бўйича Когон туман судида кўриб чиқилиб, туман судининг 2021 йил октябрь ойининг 26 кунидаги карорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Қ.Холов
Жиноят ишлари бўйича
Когон туман судининг раиси

Мавзуга оид