Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ворислик ҳуқуқида тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик ва меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқининг ўтиши (мерос трансмиссияси) нинг ўзига хос хусусиятлари
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ворислик ҳуқуқида тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик ва меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқининг ўтиши (мерос трансмиссияси) нинг ўзига хос хусусиятлари
Бухоро

Ворислик ҳуқуқида тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик ва меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқининг ўтиши (мерос трансмиссияси) нинг ўзига хос хусусиятлари

27.12.2023 198
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан суд-ҳуқуқ соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2023 йил 30 апрель кунида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Референдумида умумхалқ овоз бериш орқали Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси қабул қилинди. Мазкур Конституциянинг 41-моддасига кўра ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банк операцияларининг, омонатларнинг ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши, шунингдек мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади.

Ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун фуқаролик суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишга ҳақли.

Фуқаролар томонидан фуқаролик ишлари бўйича судларга мерос масалалари юзасидан тақдим қилинган даъво аризалари қонун талаблари доирасида ўз ечимини топмоқда.

Бир тарафи фуқаро бўлган меросга оид низолар фуқаролик ишлари бўйича судларнинг судловига тегишли бўлиб, ворисликка доир муносабатлар, башарти Ўзбекистон Республикаси  Фуқаролик кодекснинг 1198 ва 1199-моддаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мерос қолдирувчи васиятномада ўзи фуқароси бўлган мамлакатнинг ҳуқуқини танлаган бўлмаса, мерос қолдирувчи охирги доимий турар жойга эга бўлган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича белгиланади.

Ворислик васият ва қонун бўйича амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси  Фуқаролик кодекснинг 1140-моддасига кўра, тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик қонун бўйича меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этган тақдирда, унга тегишли улуш унинг авлодларига ўтишини назарда тутади, бунда улуш тақдим қилинаётган қонун бўйича меросхўр билан бир хил даражада қариндош бўлган авлодлар ўртасида тенг тақсимланади.

Ушбу Кодекснинг 11401-моддасига кўра, Агар васиятнома бўйича ёки қонун бўйича ворисликка чақирилган меросхўр мерос очилганидан кейин уни қабул қилиб олишга улгурмасдан вафот этган бўлса, унга тегиши керак бўлган меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи унинг қонун бўйича меросхўрларига, агар барча мерос мол-мулк васият қилинган бўлса, унинг васият бўйича меросхўрларига ўтади (мерос трансмиссияси). Мерос трансмиссияси тартибида меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи бундай меросхўрнинг вафотидан кейин очилган мерос таркибига кирмайди.

Хулоса қилиб айтганда, тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворисликда қонун бўйича меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этганда, унга тегишли улуш унинг авлодларига ўтишини белгилайди, яъни мазкур ҳолда меросхўрнинг хотини мерос улушига эга бўлмайди. Мерос трансмиссиясида меросхўр мерос очилганидан кейин уни қабул қилиб олишга улгурмасдан вафот этган бўлса, унга тегиши керак бўлган меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи унинг қонун бўйича меросхўрларига, агар барча мерос мол-мулк васият қилинган бўлса, унинг васият бўйича меросхўрларига ўтишини белгилайди, мазкур ҳолда қонун бўйича ворисликда  меросхўрнинг авлодлари билан бирга унинг хотини ҳам мерос олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Файзилло Кадиров,

Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг судьяси

Шерзод Камалов 27.12.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?