Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан халқ таълими тизимида самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётган, фидокорона ва самарали меҳнати билан соҳа ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун 3 нафар Вобкентлик ўқитувчилар «Халқ таълими аълочиси» кўкрак-нишони ва 1 нафар ўқитувчи Халқ таълими вазирлигининг махсус фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
«Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланганлар:
10-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Раҳимова Ҳуррият
21-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Холова Шахноза
36-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Жамолова Бахшанда
Халқ таълими вазирлигининг махсус фахрий ёрлиғи билан 5-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Саидова Феруза тақдирландилар.