Туманда ёш авлодни маънавий баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, бунда уларнинг санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2021 йил 6 январдаги 02-РА1-585-сонли топшириғи ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш ҳамда шу нуқтаи назардан Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида ёшларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори қабул қилиниб, ушбу қарорга мувофиқ ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этишнинг доимий молиявий манбаларини ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 132-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарорлари қабул қилинди.
2023 йилнинг 1 июль ҳолатида жамғарма маблағлари ҳисобидан ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун жами 2.431,2 млн.сўм маблағ сарфланди.
Жумладан:
- 36 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам учун 36 млн.сўм;
- 3 нафар ёшларга ҳайдовчилик йўналишида ўқиш ҳаражатларининг бир қисмини учун 3,6 млн.сўм;
- 287 нафар ёшларнинг тўлов-контракт суммаларини тўлаб бериш учун 871,5 млн.сўм;
- 112 нафар ёшларни замонавий касблар, IT ва хорижий тил ўқув курси харажатларини тўлаб бериш учун 275 млн.сўм;
- 4 нафар ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатларини қоплаш учун 3,6 млн.сўм;
- 8 нафар ёшнинг паспорт олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун 2,2 млн.сўм;
- 51 нафар ёшнинг сафарбарлик билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун 325 млн.сўм;
- 2 нафар ёш оиланинг турар жой ижараси харажатларини қоплаш учун 2,4 млн.сўм;
-8 та маҳалла фуқаролар йиғинларида спорт майдончалари қуриш учун 288,6 млн.сўм;
-туманда жорий йилда бўлиб ўтган ёшлар фестиваллари, форумлар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни молиялаштириш учун 392 млн.сўм бўлган маблағлар мақсадли сарфланди.