2 февралдан 3 февралга ўтар кечаси номаълум шахс, Вобкент тумани «Халач» маҳалласида яшовчи Р.Э. нинг ўз яшаш уйи олдида эшиклари очиқ, калити ўт олдиргичда қолдирилган «Дамас» русумли автомашинасини ўғирлаб олиб қочган.
Аниқланишича, мазкур жиноятни жабрланувчининг маҳалладоши 2005 йилда туғилган Т.Ш. исмли вояга етмаган қиз содир қилган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.