Юртимизнинг барча жойларида бўлгани сингари Вобкент туманидаги “Осиё” тантаналар базмгоҳида ҳам байрам ҳар қачонгидан ҳам кенг ва файзли нишонланди. “Устоз” номи билан аталувчи базмгоҳга таклиф этилган меҳнат фахрийлари, халқ таълими аълочилари, ўзларининг ютуқлари билан турли танловларда ғолиб чиққан педагоглар байрамни шоди-хуррамлик билан кутиб олдилар. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Ф.Умаров йиғилганларни байрам билан муборакбод этар экан, кейинги йилларда мамлакатимизда халқ таълимига алоҳида эътибор берилаётганлигини, бундан педагоглар ниҳоятда мамнун эканлигини алоҳида таъкидлади.
Умумтаълим мактаб ўқитувчилари тоифасига кўра таҳлил қилинганда тумандаги 2085 нафар педагог ходимлардан 357 нафар ёки 17,2 фоиз олий тоифали, 547 нафар ёки 26,3 фоиз I тоифали, 514 нафар ёки 24,4 фоиз II тоифали, 667 нафар ёки 32,1 фоиз мутахассис ўқитувчилар ҳисобланади.
Бугунги кунда туманда мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 41 та умумтаълим мактаблари, 35 та мактабгача таълим ташкилотлари, 98 та нодавлат МТТлари фаолият юритиб келмоқда. Бунда 3-7 ёшли 11399 нафар болалардан, 8608 нафари (75,9%) мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган бўлса мактабларда жами 21 мингдан ортиқ ўқувчилар таълим олиб, уларга 2085 нафарга яқин ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келмоқда.
Кейинги йилларда бутун мамлакатимизда бўлгани каби Вобкент туманида ҳам таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий қиёфага келтириш борасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди.
Биргина жорий йилда туманда Инвестиция дастури доирасида 1 та (12-МТТ) мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 1 та (5-мактаб) умумтаъли муассасасиларида 13,5 млрд.сўмга, “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” меъзонлари асосида Кўлиодина МФЙ ҳудуддаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактабида 1,5 млрд.сўм эвазига янги замонавий қиёфадаги биноларимиз ўқувчилар ихтиёрига топширилди.
Ўқувчиларнинг олий ўқув юртларига ўқишга кириш кўрсаткичларини ошириш масаласи ҳам энг муҳим вазифаларимиздан биридир.
2022 йилда умумтаълим муассасалари битирувчиларининг 36,1 фоизи олий ўқув юртларига қабул қилинган бўлса, бу йилида 1379 нафар битирувчидан 702 нафари 50 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.
Ушбу кўрсаткич бўйича туманимиз вилоятда 5 ўринни ва республикада 10 ўринни эгаллади.
Тадбирда 7-мактабнинг бошланғич таълим фани ўқитувчиси Порсоева Гулсара Эсоновна, 10-мактабнинг Биология фани ўқитувчиси Иноятова Мохичехра Шодиевна, 6-ДМТТнинг тарбиячиси Ашурова Юлдуз Исроиловналарга иш тажрибаси вилоят ва Республика миқёсида оммалашгани ва Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги улкан хизматлари учун Вобкент туман ҳокимлиги томонидан Туркия давлатига 7 кунлик саёҳат учун бепул сертификат тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, бир гуруҳ илғор педагогларга ҳокимликнинг эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалари топширилди.Шу билан биргаликда тумандаги 29-мактабнинг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Сулаймонова Лола ва 24 мактабнинг технология фани ўқитувчиси Саидова Муниса “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан, 4-мактабнинг география фани ўқитувчиси Зарипова Хуршида “Халқ таълими фидоийси” кўкрак нишони билан ва 1-сонли ДМТТнинг дефектологи Турсунова Мархабо II-даражали “Соғлом турмуш” давлат мукофотига сазовор бўлдилар.Бундан ташқари жорий йилда 16 нафар устозларимиз Вазирлик устамаларига, 20 дан ортиқ устозларнинг иш тажрибалари республикага оммалаштирилди, туманда 30 дан ортиқ устозларимизнинг ойлик маошлари 1000 доллардан ошганлиги