Шу кунларда Ватанимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётида бутунлай янги даврни бошлаб берган унутилмас тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик санасини баланд руҳ ва кўтаринки кайфият билан нишонлаш учун қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Вобкент туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимида мустақиллигимизнинг 32 йиллиги ва билимлар кунига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирларимизни туманимизда ҳам юқори савияда ўтказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 декабрдаги 710-сонли “2022-2024 йилларда Давлат ижтимоий муассасаларининг моддий-техник баъзасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ҳар бир мактабларни замон талаблари асосида жиҳозлаш талаби турибди. Шундан келиб чиқиб ҳар бир таълим муассасаларида сектор раҳбарлари тегишли ташкилот мутасаддилари бориб ўрганишлар олиб бормоқда ва таълим муассасалари учун керакли бўлган жихозлар, ўқув қуроллари ва бадиий адабиётлар олиб берилмоқда.
14-август куни бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Ф.Умаров бошчилигида мактаб директорларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 100 млн. сўм пул маблағлари ажратилиб, 58 номдаги 1700 та бадиий адабиётлар мактаблар учун харид қилинди.