Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вобкентда «Тиббиёт ходимлари куни» кенг нишонланди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вобкентда «Тиббиёт ходимлари куни» кенг нишонланди
Бухоро

Вобкентда «Тиббиёт ходимлари куни» кенг нишонланди

25.11.2022 590
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Вобкент туманидаги “Нодиршоҳ” тантаналар мажмуасида “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бўлими раҳбар ва ходимлари, соҳада кўп йиллар меҳнат қилган фахрийлар ҳамда энг фаол тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Тадбир аввалида Вобкент тумани ҳокими Фарҳод Умаров, барча соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрамлари билан қутлаб, уларнинг фидокорона меҳнат фаолиятларига улкан муваффақиятлар тилади. Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида, эндиликда тиббий хизматнинг асосий вазифаси касалликларни даволаш эмас, балки уларнинг олдини олишга, аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини яхшилашга, узоқ умр кўришига ҳисса қўшишга йўналтирилганлиги билан аҳамиятли экани таъкидланди.

Мамлакатимизда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкам қарор топтириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳар бир фуқаронинг соғлиғини асраб-авайлаш, уларни малакали тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олишга катта эътибор қаратилмоқда ва бу ишларда соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларининг меҳнати беқиёсдир.  Ўз ҳаётини ана шундай улуғ ва савобли ишга бағишлаб, одамларнинг дардига дармон бўлишни муқаддас бурч деб билган тиббиёт ходимларининг шаънига ҳар қанча таҳсинлар айтсак, арзийди, албатта”, – деди туман ҳокими Фарҳод Умаров. 

Бугун кунда фахр билан айтиш лозимки, туманда фаолият юритаётган 20 дан ортиқ тиббиёт ходимлари турли даражадаги орденлар ва кўкрак нишонлари олиш бахтига эришдилар. 

Жорий йилда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 ноябрдаги “Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони билан Бухоро вилоятидан 3 нафар тиббиёт ходимлари “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирландилар. 

Тақдирланганлар орасида Вобкент тумандаги “Даврон Бобоқулов” оилавий шифокорлик пункти мудираси Насриева Дилафрўз Савриддиновна ҳам борлиги айниқса тумандошларимиз учун қувонарлидир. 

Тадбирда инсон саломатлиги учун масъул, ҳаётимиз мазмунли ва бардавом бўлиши учун жон куйдираётган, ўз саломатлигини ҳам унутиб, бошқаларга ҳаётини бахшида қилаётган, фидойи бир гуруҳ энг фаол тиббиёт ходимларига туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Қолаверса ҳозирги кунда туманимизда жами тоифали врачлар сони 117 нафарни ташкил этиб, шундан 72 нафари олий тоифали, 22 нафари 1-тоифали, 23 нафари 2-тоифали тоифали врачлар ҳамда ўрта тоифали тиббиёт ходимлари сони 457 нафарини ташкил қилмоқда.

Тўкин дастурхон атрофида ташкил этилган байрам тадбирида санъаткорлар ва тиббиёт ходимлари томонидан ижро этилган концерт ва саҳна кўринишлари дастури йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Келгусида тажрибали тиббиёт ходимлари сони янада кўпаяди ва халқимиз ҳар дуога қўл очганда сўрайдиган соғлик саломатликнинг мустаҳкам қўрғонига айлана олади.

ХЕШТЕГ: #Бухоро, Вобкент
Шерзод Камалов 25.11.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
1 Изоҳ 1 Изоҳ
  • Salaydinova says:

    Ajoyib

    Javob berish

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода 24 ёшли аёл пластик жарроҳликдан сўнг вафот этди
Бухоро
Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади
Бухоро
Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади
Бухоро
Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода 24 ёшли аёл пластик жарроҳликдан сўнг вафот этди

27.10.2025 542
Бухоро

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади

17.10.2025 68
Бухоро

Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади

16.10.2025 78

Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди

08.10.2025 54

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?