Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Вобкент туман ҳокимлигида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Ахмедов, туман ҳокими Ф.Умаров ва туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва маҳалла ходимлари иштирокида 2023 йилнинг октябрь ойида содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тўғрисида йиғилиш муҳокамаси бўлиб ўтди.
Фуқаролар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш масаласи бугунги кунда долзарб йўналишларидан биридир. Шу боис ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бирга жамоатчилик вакиллари томонидан фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий онги ва маданиятини ривожлантириш, фуқаролар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ҳам кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Кун тартибидаги масала юзасидан сўз олган туман ИИБ бошлиғи Ў.Сойибов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январ кунги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон Қарорининг мазмун-моҳиятини барча ИИБнинг шахсий таркиби ва МФЙ ходимларига етказиб, келгусида ушбу қарор билан тасдиқланган кодекс ва низомни ўзлаштириш масаласи юзасидан ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни эрта олдини олиш борасида кўрсатма ва топшириқлар берилди.
2023 йил 10 ойи давомида Вобкент туманида қайд этилган жами жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан -8,92 фоизга (213/194) камайди. Жорий йилнинг 10 ойида содир этилган умумий жиноятларнинг 80 таси ёки 41,2 фоизи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббуси билан аниқланди. Аммо олиб борилган профилактик тадбирларга қарамасдан умумий жиноятларнинг 58,8 фоизи ёки 114 та жиноятларни олди олиниши мумкин бўлган тоифага киради.
Тумандаги 44 та маҳаллалардан 10 таси “қизил”, 11 таси “сариқ” ва 23 таси “яшил” тоифага киритилган.
“Қизил” тоифадаги маҳаллалар:
“Чармгарон”, “Ғарибшоҳ”, “Диёр”, “Кулолчи”, “Поноб”, “Шифокор”, “Бозоржойи”, “Вобкент”, “Кўлодина”, “Латифсобунгар”.
Тахлиллар шуни кўрсатади ушбу маҳаллаларда асосан ўғрилик, тан жарохатлари етказиш, қотиллик ва алимент тўламаслик жиноятлари содир этилишига йўл қўйилган. Жумладан “Чармгарон” МФЙда 2 та тан жарохати ва 1 та безорилик, “Ғарибшох”, “Бозоржойи”, “Кўлодина ” МФЙларда тан жарохати, “Диёр”, “Поноб”, “Шифокор” МФЙларда безорилик, тан жарохатлари, ўғрилик ҳамда “Латифсобунгар” МФЙда қотиллик қайд қилинди. Биргина “Поноб” МФЙда 4 та безорилик ва 1 та тан жарохати қайд қилинган.
Ой давомида жами 22 та асосий ва 4 та қўшимча жиноятлар қайд қилинган бўлиб, октябр ойида содир қилинган жиноятларни 10 таси аниқланган бўлса, 12 та жиноятларни олди олиниши мумкин эди. “Халач”, “Поноб”, “Кулолчи” ва “Ўзбакон” МФЙларида профилактик тадбирлар етарли олиб борилмаганлиги оқибатида ой давомида 5 та ўғрилик холатларига содир этилди.
Йиғилишда иштирок этган бошқа масъуллар ҳам бу борада ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.