Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси, Вобкент туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро О.Э. фуқаро Х.Р.ни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 450 АҚШ долларини, фуқаро С.М. фуқаро К.Ғ.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.