Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан озиқ-овқат маҳсулотларининг арзон ва етарлилиги халқ розилигининг асосий омилларидан бири эканлиги, ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш лозимлиги айтиб ўтилган эди.
Ушбу топшириқлар юзасидан Вобкент туманида ҳам бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, туманда куз-қиш ва баҳор фаслида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, нархларнинг асоссиз ўсиб кетишининг олдини олиш ва маҳсулотларни узлуксиз етказиб бериш бўйича аниқ ҳисоб-китобга асосланган чора-тадбирлар белгилаб олинди.