Вобкент туман прокурори, 2-сектор раҳбари Б.Султонов томонидан маҳаллаларда Халқ қабулхонаси, тегишли ташкилот ҳамда муассасалар раҳбарлари иштирокида аҳоли билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Хусусан, бугун туман прокурори Б.Султонов ва туман Халқ қабулхонаси мудири Л.Шариповалар томонидан сектордаги “Арабхона” маҳалласида жойлашган 13-сонли умумтаълим мактаби биносида ҳудуд аҳолиси ва ёшлар билан сайёр қабул ўтказилмоқда.
Сайёр қабул давомида фуқароларнинг шахсий муаммолари, маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, йўл. газ. ичимлик суви билан боғлиқ мурожаатлари тингланиб уларни ҳал қилиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.