Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вобкентда “Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон” дастури доирасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вобкентда “Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон” дастури доирасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда
Бухоро

Вобкентда “Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон” дастури доирасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда

29.07.2023 445
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


   Айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!” шиори остида “Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон” дастури доирасидаги кенг қамровли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмоқда. Хусусан, Вобкент туманининг ”Кўлодина” маҳалласида ҳам Республика ишчи гурухи бошчилигида  ишлаб чиқилган режавий-жадвал асосида маҳаллада фуқароларнинг ўзлари яшаб турган хонадон, кўча ва маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, хонадонларда юксак санитария маданиятини қарор топтиришда ўзаро бирлашиб, аҳил-иноқлик билан ободонлаштириш ойлиги тадбирларида фаол иштирокини таъминлашга қаратилган ишлар бошлаб юборилди. 
Биз бугун “Кўлодина” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қишлоқлардаги олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдик. Шу ҳудудда жойлашган аҳоли, ободонлаштириш бўлимининг ишчи ходимлари, тадбиркорлар, фермер хўжаликлари ишчи-ходимлари кўча бўйларига экилган дов-дарахтларга шакл бериш, оқлаш, уйларнинг фасад қисмларини таъмирлаш, безатиш, сўлим гулзорлар барпо этиш ишларини бажаришда фаоллик кўрсатишаётганини гувоҳи бўлдик.

  • Нафақат ушбу кўча ободлигига, балки маҳалламизнинг ҳар бир кўчаси ҳамда хонадонларида бу каби тадбирлар амалга оширилмоқда, -дейди “Кўлодина” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бекмурод Камолов. Фуқароларимизнинг аҳил-иноқлиги, ҳамфикр ва меҳнаткашлиги мана шундай ҳашарларда яққол намоён бўлмоқда.Туман ҳокими Ф. Умаров ҳам қишлоқдаги хонадонларга кириб, аҳолининг яшаш шароитини бирма-бир ўрганмоқда. 
    Хонадон вакиллари ҳам яшаш уйлари атрофларини тозалаш, кўчага янада кўтаринки руҳ ва нафосат бағишлаш мақсадида қурилиш, таъмирлаш ишларини олиб бормоқдалар.
      Дарвоқе, уй ҳам, кўча ҳам ўзимизники, унинг тозалиги ва ободлиги эса она Ватанимиз гўзаллигига гўзаллик қўшади.
     Дарҳақиқат, “Кўлодина” маҳалласида бугунги кунда барча қишлоқлари обод гўшаларга, кўркам масканга айланиб, намунавий хонадон ва кўчалар сони ортиб боради. Натижада эса одамларимизнинг ўз ҳаётига бўлган ишончи юксалиб, яшашга, келажакка бўлган интилиши кучаймоқда. Ободлик бор жойда, файзу барака, ривожланиш бўлади.
Шерзод Камалов 29.07.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?