Вобкент туман ҳокимлиги, вилоят ёшлар ишлари агентлиги, туман ёшлар ишлари агентлиги, туман спорт мактаби ҳамкорлигида тумандаги 14-30 ёшли ўсмирлар ўртасида оммавий спорт турларини ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Наврўз кубоги” спорт мусобақаларига старт берилди.
Тадбир аввалида сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган имкониятлар оқилона фойдаланиш, спорт орқали юксак марраларга эришиб, ёшлар томонидан Ватанимиз байроғини кўкларга кўтаришда жонбозлик кўрсатишлари тўғрисида иштирокчиларига яна бир бор айтиб ўтилди.