Қабулда муаммоси ва мурожати бўлган фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатлар бирма-бир тингланди.
➡️Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда туман ҳокими Ф.Умаров бошчилигида ҳоким ўринбосарлари, Халқ қабулхонаси мудири ва тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида моддий ёрдам, ишга жойлаштириш, соғлигини тиклашда ёрдам, уй-жой қуришда ва олишда ёрдам бериш, томорқа ерларини суғориш ва электр энергияси билан боғлиқ 14 та мурожаатлар келиб тушди.
⏰Муаммолар бўйича тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди. Мурожаатларнинг 5 таси шу жойнинг ўзида ҳал этилган бўлса, 3 та масалага ҳуқуқий тушунтириш берилиб, қолган масалалар ижрога қаратилди.
📌Таъкидлангандек, ҳар бир мурожаат асослича ўрганилиб чиқилади ва қонуний йўл билан ечимини топади.