Қабулда муаммоси ва мурожати бўлган фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатлар бирма-бир тингланди.
➡️Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда туман ҳокими Ф.Умаров бошчилигида ҳоким ўринбосарлари, Халқ қабулхонаси мудири ва тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида моддий ёрдам, ишга жойлаштириш, ариқ сувини кўпайтириш, уй-жой қуришда ёрдам бериш, кадаст ҳужжатлари билан боғлиқ муаммолар, қишлоқ йўлларини кенгайтириш ва газ қувури ўтказишда ёрдам бериш билан боғлиқ 18 та мурожаатлар келиб тушди.
⏰Муаммолар бўйича тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди. Мурожаатларнинг 4 таси шу жойнинг ўзида ҳал этилган бўлса, 8 та масалага ҳуқуқий тушунтириш берилиб, қолган масалалар ижрога қаратилди.
Шу куннинг ўзида Ф.Умаров ва мутасадди ташкилот раҳбарлари тумандаги “Латифсобунгар” МФЙ Хумриён қишлоғида яшовчи фуқароларнинг муаммоларини жойига бориб ўрганиш мақсадида ушбу қишлоққа келишиб, фуқароларга қурилиш ва таъмирлаш ишларининг бориши тўғрисида тушунтиришлар бериб, насос орқали аҳолига томарқа ери учун ариқ суви етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар шу жойнинг ўзида ҳал этилди.
📌Таъкидлангандек, ҳар бир мурожаат асослича ўрганилиб чиқилади ва қонуний йўл билан ечимини топади.