Вобкент туман ҳокими Ф.Умаровнинг ташаббуси ва топшириғи асосида тумандаги барча маҳаллаларнинг таъмирга муҳтож кўчаларини жорий йилнинг 2-ярим йиллик режаси орқали кетма-кет умумий 39.1 км шағаллаштириш режаси таклифи киритилган. Айни вақтда тумандаги “Ҳажувон” МФЙ Хажувон қишлоғининг 1.6 километр ички йўли ва “Ширин” МФЙ Ширин қишлоғининг 1.6 километр ички йўли шағаллаштирилмоқда.
Бундай ишлардан фуқароларимиз хурсанд бўлиб туман ҳокими Ф.Умаров ва бошка раҳбар ҳамда масъулларга ўз миннатдорчиликларини билдиришмокда. Бу каби саховатли ишлар барча маҳалла ҳудудларида олиб борилмоқда.