Айни кунларда юртимиз далаларида пахта йиғим-терим мавсуми авж паллага кириб бормоқда. Минг машаққат билан етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олиш мақсадида теримчилар, кўнгилли ҳашарчилар астойдил бел боғлаб меҳнат қилишмоқда.
Вобкент туманида ҳам пахтакорлар пахта ҳосилини йиғиб олиш ишларини жадал суръатда олиб боришмоқда.
Вобкент туман ҳокими Ф.Умаров ва Халқ қабулхонаси мудири Л.Шарипова тумандаги “Чангарон” МФЙда жойлашган фермер хўжаликлари далаларида бўлишди. Терим жараёнида иштирок этаётган теримчилар билан суҳбат ўтказишиб, яратилган шароитлар ва қулайликлар билан танишишди. Шундан сўнг, фаол теримчиларга туман ҳокими томонидан эсдалик совғалари топширилди.