Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вобкентда Халқаро ҳамширалар куни байрами кўтаринки руҳда нишонланди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вобкентда Халқаро ҳамширалар куни байрами кўтаринки руҳда нишонланди
Бухоро

Вобкентда Халқаро ҳамширалар куни байрами кўтаринки руҳда нишонланди

10.05.2023 315
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Вобкент туманидаги “Нодиршоҳ” тантаналар мажмуасида “Халқаро ҳамширалар куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бўлими раҳбар ва ходимлари, соҳада кўп йиллар меҳнат қилган фахрийлар ҳамда энг фаол тиббиёт ходимлари иштирок этди.
Тадбир аввалида Вобкент тумани ҳокими ўринбосари Ш.Ҳусенов барча ҳамшираларни касб байрамлари билан қутлаб, уларнинг фидокорона меҳнат фаолиятларига улкан муваффақиятлар тилади. Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида, эндиликда тиббий хизматнинг асосий вазифаси касалликларни даволаш эмас, балки уларнинг олдини олишга, аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини яхшилашга, узоқ умр кўришига ҳисса қўшишга йўналтирилганлиги билан аҳамиятли экани таъкидланди.

Тадбирда инсон саломатлиги учун масъул, ҳаётимиз мазмунли ва бардавом бўлиши учун жон куйдираётган, ўз саломатлигини ҳам унутиб, бошқаларга ҳаётини бахшида қилаётган, фидойи бир гуруҳ энг фаол тиббиёт ходимларига туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Қолаверса ҳозирги кунда туманимизда 1255 нафар ҳамширалар фаолият олиб бораётган бўлиб, тоифали ҳамширалар сони 443 та нафарни ташкил этиб, шундан 10 нафари олий маълумотли, 279 та олий тоифали, 87 нафари 1-тоифали, 77 нафари 2-тоифали ҳамшираларни ташкил қилмоқда. 
Тўкин дастурхон атрофида ташкил этилган байрам тадбирида санъаткорлар ва тиббиёт ходимлари томонидан ижро этилган концерт ва саҳна кўринишлари дастури йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Шерзод Камалов 10.05.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Умеджон Барноевнинг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди
Бухоро
Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади
Бухоро
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади
Бухоро
600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Умеджон Барноевнинг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди

24.02.2026 17
Бухоро

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади

18.02.2026 83

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади

17.02.2026 46

600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди

11.02.2026 486

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?