Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.Б. ва И.И. “Беклар” МФЙ ҳудудидаги “З.Ч.” хусусий корхонасига қарашли ер майдонининг 15 сотихини фуқаро Д.га танишлари ёрдамида уй-жой қуриш учун унинг номига расмийлаштириб олиб бериш учун 16 000 АҚШ долларига келишиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.