Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вобкентда 237 та эҳтиёжманд оилаларга бепул кўмир тарқатилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вобкентда 237 та эҳтиёжманд оилаларга бепул кўмир тарқатилди
Бухоро

Вобкентда 237 та эҳтиёжманд оилаларга бепул кўмир тарқатилди

12.11.2023 134
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Вобкент туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож, «Темир» ва «Аёллар» дафтарига киритилган фуқароларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида бепул кўмир тарқатилмоқда.
Қишки мавсумни беталофат ўтказиш, аҳолини суюлтирилган газ баллони ва кўмир билан таъминлаш мақсадида Вобкент туманида ҳам саъй-ҳаракат бошланган.
Юртимизга қиш фаслининг кириб келиши аҳоли кундалик турмуши, халқ хўжалигининг турли соҳалари, хусусан, коммунал тизимда бир қатор муаммолар келтириб чиқариши сир емас. Юзага келган ҳолатларни бартараф етиш юзасидан Вобкент туманида ҳам бир қатор амалий чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, куни кеча ҳудудларда қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича Президентимизнинг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўтказилиб, унда жойлардаги вазиятни қатий назоратга олиш, муаммоларни тезкорлик билан ечиш, аҳолига енгиллик яратиш ишларини янада жадаллаштириш масаласи кўриб чиқилди. Барча шаҳар ва туманларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бепул кўмир тарқатиш бўйича қарор қабул қилинди. 
Туман ҳокимлиги ва маҳаллалар масъуллари билан келишган ҳолда табиий газ етиб бормаган хонадонлар орасидан еҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб, уларга кўмир тақсимланди. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан туман кесимида жами 44 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд 237 та оилага 26.6 млн сўм пул маблағлари эвазига 88 тонна кўмир бепул этказиб берилди. 


– Совуқ кунлар бошлансада етишмовчилик туфайли кўмир сотиб олишга имкон тополмаётган эдик, – дейди Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини Гулистон қишлоғида яшовчи Аслон Раҳимов. – Қийин бир шароитда бепул кўмир берилгани оиламизни беҳад қувонтирди. Бунинг учун давлатимиз раҳбарига, шу хайрли ишнинг бошида турган барча яхши инсонларга раҳмат.
Туманда кўмир захирасини яратиш, аҳолини кўмир ёнилғиси билан таъминлашга қаратилган ишлар белгиланган режа асосида давом этмоқда.
Кунлар совиб, қиш ўз ҳукмини ўтказиши билан аҳолининг иссиқлик манбаларига бўлган этиёжи ошади. Шундай кунларда муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам кўрсатиш ҳар бир раҳбар олдидаги масъулиятли бурчидир.
Дарҳақиқат, ҳар биримизнинг кўнглимизда яхши ниятлар, эзгу умидлар бўлса доимо бошимизга қут-барака ёғилаверади.

Шерзод Камалов 12.11.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди
Бухоро
“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро
Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди

12.09.2025 43

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 20

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 78
Бухоро

Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди

05.09.2025 491

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?