Шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги тафовут тобора йўқолиб бормоқда. Жорий йилда бу борадаги ишлар яна ҳам кенг миқёсда давом этаётир.
Мана бугун “Оpenbudget” электрон тизими орқали “Чўрикалон” маҳалласининг Чўрикалон қишлоғини асфалтьлаштириш таклифи маҳалла аҳолиси томонилан қўллаб қувватланиб, керакли овозлар йиғилди. Ушбу саъй-ҳаракатлар асосида айни вақтда ушбу қишлоғнинг 3 км йўли асфалтьлаштирилмоқда.
Бугун Вобкент туман ҳокими Ф.Умаров ушбу таъмирлаш ишларининг боришини кўриб, қурувчиларга ишни сифатли қилиб бажариш борасида кўрсатма ва тавсиялар берди.