Вобкент тумани аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда яхшилаш борасида мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг марказлашган ичимлик суви таъминоти яхшиланиши билан бирга, сув таъминотидаги муаммолар барҳам топиб, истеъмолчиларнинг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжлари қондирилади.
Бугун туман ҳокимлиги ахборот химати ва туман Сувоқова бўлими раҳбари “Бозоржойи” маҳалласида бўлиб, иш жараёнларини кўздан кечирди.
Ҳозирда давлат дастури асосида “Бозоржойи” маҳалласининг Оталиқ, Бозоржойи, Чорбоғнав қишлоқларида ичимлик суви қувурлари тортилмоқда. Маҳаллада жами аҳоли сони 2685 та, 618 та хонадон бор. Шу кунларда 1.9 млрд сўм пул маблағлари эвазига 14.7 км жойига ичимлик сув қувурларини тортиш каби ишлар амалга оширилмоқда.