Унда мактаб директори ва ўқитувчилар ҳамда ўқувчилар чин кўнгилдан қатнашиб, 50 туп мевали дарахтлар ва 300 туп терак, атиргул қаламчаларини мактаб атрофига қуришиб, туманимизнинг кичик бир қисмига яшиллик олиб кира олганидан мамнун бўлишди.
Бу каби тадбирлар, аввало, жамоанинг янада бирлашишига хизмат қилади.
Шунингдек, қалбларимизда Ватанга, табиатга ғамхўрликни, уни севиб-асрашга бўлган шижоатни кучайтиради.