Учрашувда Халқ қабулхонаси мудири Л.Шарипова ва тумандаги бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳам қатнашди.
Учрашув аввалида туман ҳокими Ф.Умаров мамлакатимизда сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида кечаётган кўламли ислоҳотлар, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, хусусан туман секторларида қилинаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг фуқароларнинг ариза ва шикоятлари тингланди. Аҳоли маҳалла йўллари таъмирланганлиги, ҳудудда янги мактаб қуриб фойдаланишга топширилгани ва барча шарт-шароитлар бирин-кетин яратилиб келаётганлиги учун туман ҳокими Ф.Умаровга аҳоли томонидан миннатдорчиликлар билдирилди.
Туман ҳокими келгусида бу маҳаллада яна қилинаётган ишлар хусусида гапириб берди.
Учрашув якунида туманимиз раҳбари мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритиб, бу иш билан шуғулланишга доир шунингдек, қишлоқда паррандачилик, тикувчилик, қуёнчилик, иссиқхоналар қуриб иш билан банд бўлиш ва ишсизларнинг ҳам бандлигини таъминлаш юзасидан тавсиялар берди ва келгусида амалга оширилиши кўзда тутилаётган режалар тўғрисида таништириб ўтди.