Вобкент туман ҳокимининг қабулида аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган масалалар ижросини ўрганиш мақсадида туман ҳокими “Найман” маҳалла аҳолиси билан юзлашди.
Мурожаатларни жойига бориб ўрганган Ф.Умаров ва туман ИИБ бошлиғи Ў.Сойибов маҳалла бешлиги ҳамроҳлигида аҳолини қийнаётган муаммоларга ечим топишга ҳаракат қилмоқда. Хонадонларга бориш, аҳоли билан яқиндан танишиш, юзага келган муаммоларни сайёр қабуллар чоғида жойида амалий ҳал қилиш бугунги куннинг асосий мезонидир.
Туман ҳокими қабулида фуқаролар томонидан тушган мурожаатлар ҳоким раҳбарлигида бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари билан биргаликда тўғридан-тўғри аҳоли орасига бориб ўрганилмоқда.
Бугун ҳам туман ҳокими ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда аҳоли мурожаатлари жойида ўрганилиб, бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилди.