Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вобкент туман ҳокими Фарход Умаровнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табриги
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вобкент туман ҳокими Фарход Умаровнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табриги
Бухоро

Вобкент туман ҳокими Фарход Умаровнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табриги

27.06.2023 100
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Қадрли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Авваламбор, сиз қадрдон журналист­лар­ни, ёзувчи-шоирларни, ёш ижодкор­ларни, шарафли касб фидойиларини 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами билан чин қалбимдан самимий муборак­бод этаман.
Дарҳақиқат, бугунги тинчлик-осойишта­ли­гимиз барқарорлигини кенг тарғиб этиш, фаровон ҳаётимиз шукуҳини ўзига хос тараннум қилиш, ёшларимизни ёт ғоя­лардан асраш, халқимизни дунёда рўй бераётган воқеликлардан тезкор хабар­дор этиш, мамлакатимиз солномасига муҳр­ланаётган ҳар бир тарихий янгилик ва ўзгаришларни юртдошларимизга хо­лисона етказиш борасида Сиз қадрли ижод аҳлининг юксак хизматлари бор­лигини мамнуният билан эътироф этаман.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Истиқлол шарофати билан юртимизда миллий матбуотимизни изчил ривожлан­тириш, ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари мустақил­ли­гига эришиш йўлидаги саъй-ҳаракат­лар соҳани тараққий эттиришда янада улуғворлик касб этмоқда.
Шу ўринда, Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг: “Оммавий ахбо­рот воситаларининг ролини кучайти­риш соҳасида биз уларнинг иқтисодий асос­лари ва моддий базасини янада мус­таҳкамлаш, журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилишга қаратилган ишларни изчил давом эттирамиз”, деган сўзлари, оммавий ахборот воситалари ва соҳа ходимларига бўлган юксак эътибор­нинг амалий ифо­дасидир.
Албатта, бугунги қувончли лаҳзаларда туманимиз матбуоти ҳақида фикр юри­тар эканмиз, аввало, матбуотимиз тари­хи, нуфузи, журналистларимизнинг бугун­ги жараёнлардаги иштироки бўйича туманда ўз ўрни ва нуфузига эга эканлиги ҳамиша қалбимизни чексиз ғурур ва ифтихорга тўлдиради.
Шу ўринда, ўз истеъдоди, ижоди, ўткир қалами ва қудратли сўзи билан матбуо­тимиз ривожи ҳамда юртимиз тараққиё­тига муносиб хизмат қилаётган, шунинг билан бирга, дунёда кечаётган воқе­лик­ларни, мамлакатимиз ҳаётига оид ўзга­ришларни, халқимиз дарду ташвиш­ла­рини холис ёритишни ўзларининг шараф­ли ва муқаддас бурчи деб билган туман ҳокимлигининг ахборот хизмати, VOBKENT.UZ электрон нашри, “Вобкент ҳаёти” газетасининг ижод аҳлининг фидокорона меҳнатини ҳар қанча эътироф этсак, арзийди.
Бугун туманимизда босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган материаллар савияси ва салмоғи тобора юксалиб бораётгани, матбуотнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Зеро, муҳтарам Президентимиз раҳна­мо­ли­гида матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг фидокорона меҳнатлари ҳамиша улуғланиб, муносиб қўллаб-қувватланаётганлиги соҳа ходим­ларига янада ижодий баркамоллик бағишламоқда.
Қадрли соҳа фидоийлари!
Сизларни яна бир бор бугунги қутлуғ ва шарафли касб байрамингиз — Мат­буот ва оммавий ахборот воситалари хо­димлари куни билан самимий табрик­лайман.
Барчангизга мустаҳкам соғлик, хона­донларингизга тинчлик-осойишталик, ижодий муваффақият тилайман. Юртимиз осмони ҳамиша мусаффо, Мустақиллигимиз абадий, тараққиётимиз бардавом бўлсин!

Вобкент туман ҳокими Фарход Умаров

Шерзод Камалов 27.06.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 17
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 245
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?