Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вобкент тман ҳокими Ф.Умаров томонидан маҳалла ёшларининг муаммолари ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вобкент тман ҳокими Ф.Умаров томонидан маҳалла ёшларининг муаммолари ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда
Бухоро

Вобкент тман ҳокими Ф.Умаров томонидан маҳалла ёшларининг муаммолари ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда

08.08.2023 132
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Жорий йилнинг 11-апрель куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида юртимизда ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида долзарб вазифалар кўтарилиб, бу борада раҳбарларга алоҳида ва аниқ вазифалар юклатилган эди.
Жумладан, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, уларни 3 тоифага ажратиш, улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишлаш тизимини яратиш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.
Бунда ўз устида ишлайдиган, аъло баҳоларга ўқийдиган, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган ёки ўз иш жойига эга бўлган иқтидорли ва ижтимоий фаол бўлган ёшлар “яхши” тоифага, турмуш тақозоси билан расмий сектордан иш топа олмаган, лекин иқтисодий фаол, келажакка ишонувчи ёшлар “ўрта” тоифага киритилиб, шунингдек, давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож ёшлар “аҳволи оғир” тоифасига алоҳида ажратиб олинди.


Шу нуқтаи назардан, Вобкент туманидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар билан ишлаш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Куни кеча туман ҳокими Фарҳод Умаров “Кумушкент” маҳалласида бўлиб, шундай ёшлар вакиллари билан учрашиб, улар дуч келаётган ташвиш-муаммоларни ўрганди. Ёшларнинг муаммолари бўйича ишга жойлаштириш, контракт тўлови, моддий ёрдам кўрсатиш ва машина тузатиш учун асбоб-ускуналар сотиб оилш каби мурожаатларни имкон қадар ҳал этиш чоралари тўғрисида хонадон эгалари ва ёшларга тушунтирилиб, уларнинг таклифлари инобатга олинди. Мурожаатлар шу ернинг ўзида қаноатлантирилди.
Айни кунларда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг барча ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар масъуллари вилоятда мавжуд учинчи тоифадаги эътиборга муҳтож ёшлар устида ишлаб, уларнинг муаммолари ечимини излаш, ғамхўрлик қилиш ва доимий қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни олиб бормоқда.
Таъкидланганидек, бугун орамизда мададга муҳтож, муқим иш ўрнига эга бўлмаган ёшлар борлиги бутун куч ва имкониятларни ишга солиш кераклигини, изланишни тақозо этмоқда.  

Шерзод Камалов 08.08.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Пойтахтда “Пробка”ларни камайтириш ва ҳаракатни тартибга солиш бўйича махсус қарор имзоланди
Бухоро
Президент Администрацияси раҳбари шахсан Экология қўмитасида охирги 10 кун ичида иккинчи марта йиғилиш ўтказди
Бухоро
2026 йили қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади?
Бухоро
ОТМлар талабаларга моддий ёрдам бериши мумкин бўлади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Пойтахтда “Пробка”ларни камайтириш ва ҳаракатни тартибга солиш бўйича махсус қарор имзоланди

06.12.2025 27
Бухоро

Президент Администрацияси раҳбари шахсан Экология қўмитасида охирги 10 кун ичида иккинчи марта йиғилиш ўтказди

03.12.2025 27
Бухоро

2026 йили қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади?

26.11.2025 32

ОТМлар талабаларга моддий ёрдам бериши мумкин бўлади

24.11.2025 69

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?