Бугун, 29 август куни тест синовлари ўтказиладиган “Бухоро” спорт мажмуаси, “Умид” спорт соғломлаштириш маркази ўйингоҳлари, “Дилкушо” теннис спорт мажмуаси кортларида шартли абитуриентлар иштирокида тест синовлари ўтказилди. Шартли тест синовлари ўтадиган жойларда зарур шароитлар яратилди. Ҳудудга киришда назорат постлари ташкил қилиниб, дизенфеция туннеллари, кузатув камералари, шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация қурилмалари абитуриентлар иштирокида апробациядан ўтказилди. Абитуриентларга кириш постларида тиббий ниқоб, қўлқоп, шартли тест саволлари тарқатилди.
Жараён вилоят ҳокимлиги, санитария эпидемиология осойишталик маркази, ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия, соғлиқни сақлаш бошқармаси, ДТМнинг вилоят бўлими ва бошқа масьул ташкилотлар вакиллари томонидан назорат қилиб борилди.