Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси туман (шаҳар) инспекторлари томонидан 2022 йил 15-19 август кунлари шаҳар ва туманларда ўтказилган экологик назорат (рейд) тадбирлари давомида фуқаролар томонидан турли йўналишлар бўйича 72 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.
Булар:
🔹 Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишни назорат қилиш- 32 та
🔹 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш – 18 та
🔹Сув обьектларини муҳофаза қилиш – 7 та
🔹 Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш – 15 та Аниқланган ҳолатлар юзасидан фуқароларнинг барчасига“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб , 38 650 000 сўм жарима белгиланди.