USD10 518.99+0.17%
RUB139.07–0.87%

Вилоят Адлия бошқармасида навбатдаги матбуот анжумани

Вилоят Адлия бошқармасида навбатдаги матбуот анжумани

Йилнинг ҳар чорагида вилоят Адлия бошқармаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Очиқ адлия” (“Open Justice”) дастури”га мувофиқ, тизим фаолияти шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни янги даражага кўтариш, манфаатдор шахсларга ҳудудий адлия органлари фаолияти бўйича батафсил ахборот бериш мақсадида оммавий ахборот воситалари иштирокида матбуот анжуманлари мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

Вилоят Адлия бошқармасида навбатдаги матбуот анжумани

Якунланган 2020 йил мисолида олсак, жами 3 минг 531 та, жумладан, 455 та ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 11 та нодавлат-нотижорат ташкилоти фаолиятига оид, 12 та юридик хизмат фаолиятига оид, 10 та давлат хизматларини кўрсатишга оид, 2 минг 701 та инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 198 та нотариат ва адвокатура фаолиятига оид, 144 та бошқа мазмундаги ариза ва шикоят келиб тушган. Мурожаатларнинг 3 минг 76 таси ҳал қилинган бўлиб, шундан 2 минг 171 та мурожаат ёки уларнинг 71 фоизи қаноатлантирилган. Бундан ташқари, 1 минг 194 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 159 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.

Жумладан, Қоракўл туманида яшовчи фуқаро М.С.нинг туман ДСИ томонидан ортиқча солиқ қарздорлиги ҳисобланганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан киритилган тақдимномага асосан 11 миллион 534 минг сўм солиқ қарздорлиги маълумотлар базасидан чиқарилган.

Вилоят Адлия бошқармасида навбатдаги матбуот анжумани

Худди шундай, вилоят марказидаги “Posco international textile” МЧЖ директорининг “Ўзбекинвест” суғурта ташкилоти томонидан суғурта товони тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилиб, вилоят Адлия бошқармаси аралашуви билан мурожаатчига 70 миллион сўм суғурта товони тўлаб берилиши таъминланди.

Шу ҳамда бошқарманинг бошқа тармоқларига оид фаолият хусусида вилоят Адлия бошқармасида ташкил қилинган навбатдаги матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерларга мазкур бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Анвар Рўзиев томонидан батафсил ахборот берилди. Унда вилоят Адлия бошқармаси ва унинг шаҳар ва туманлардаги бўлимлари томонидан якунланган  йилда амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида белгиланган устувор вазифалар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.

Ўтган йил давомида соҳада йўл қўйилган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 1 минг 37 та тақдимнома, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 220 та таклиф, 29 та маъмурий баённома ва 3 минг 854 та огоҳнома киритилган. Киритилган тақдимномаларга асосан 218 нафар шахс интизомий, 131 нафари маъмурий ва 2 нафари эса жиноий жавобгарликка тортилган. Бугунги кунда қолдиқдаги 28 та тақдимнома ва 79 та маъмурий таклифлар тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Вилоят Адлия бошқармасида навбатдаги матбуот анжумани

Бундан ташқари, республика Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши ҳолати мониторинг қилинганида, 4 мингга яқин қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Натижада тегишли ташкилотларга жами 296 та таъсир чоралари, жумладан, 79 та огоҳнома, 159 та тақдимнома ва 47 та маъмурий таклиф тегишли тартибда киритилган.

Вилоят Адлия бошқармасида навбатдаги матбуот анжумани

Яна бир жиҳати, Адлия органлари томонидан 2020 йилда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 4 миллиард 976 миллион 929 минг 850 сўмлик 465 та даъво аризаси киритилган. Ҳисобот даври бошида 1 милиард 407 миллион 103 минг 775 сўмлик 15 та даъво аризаси қолдиқ бўлиб ўтган. Киритилган даъво аризаларнинг 3 миллиард 55 миллион 319 минг 505 сўм қийматдаги 417 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.

 Умуман, матбуот анжуманида вилоят Адлия бошқармаси фаолиятига оид батафсил ахборот олган оммавий ахборот воситалари ходимлари бошқа ўзларини қизиқтирган саволларига мутасаддилардан атрофлича жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

Мавзуга оид