Ботир Зарипов бу ерда етиштирилаётган тут ва қайрағоч кўчатларининг парваришлаш жараёнлари билан танишди.
Бугунги кунда тумандаги Қоровулбозор давлат ўрмон хўжалиги ҳамда “Нефтчи” давлат ўрмон хўжаликларида 5 млн дона тут ва 10 млн донадан ортиқ қайрағоч кўчатлари етиштирилмоқда.
Ўрганишлар давомида вилоят раҳбари иқлим шароитига мос кўчат турларини кўпайтириш бўйича масъулларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.