Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вилоят ҳокими Ботир Зарипов “Бухоро коммунал сервис” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вилоят ҳокими Ботир Зарипов “Бухоро коммунал сервис” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди
Бухоро

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов “Бухоро коммунал сервис” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди

16.12.2022 365
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Шу йил Бухоро шаҳрининг 6-кичик ноҳияси ҳудудида иш бошлаган, тадбиркор аёл Дилором Қудратова томонидан бошқарилаётган “Бухоро коммунал сервис” МЧЖ тақдим этаётган хизматлардан мулкдорлар мамнун.

Яқиндагина компаниянинг янги маъмурий биноси бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Эндиликда бу ерда 20 дан зиёд коммунал хизмат турларини амага ошириш имконияти юзага келди. Иш тартиби — 24/7 режимида.

Эътиборлиси, 74 та кўп квартирали уйлардаги 3874 та хонадонларга сифатли коммунал хизматларни тақдим этаётган бошқарув сервис компаниясида 55 та янги иш ўринлари яратилди. Ишга қабул қилинганларнинг аксарият қисмини аёллар ташкил этади.

Айни қишки иситиш мавсумида тез-тез учраб турадиган техник носозликларнинг олдини олиш ва ўз вақтида бартараф этиш мақсадида туну-кун давомида мулкдорлардан тушаётган мурожаатларни қабул қилиш имконияти яратилиб, диспетчерлик хизмати ташкил этилганлиги ҳам аҳолининг оғирини енгил қилмоқда.

Айни вақтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов тегишли вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар секторлари, коммунал соҳа мутасаддилари ҳамроҳлигида мазкур бошқарув компаниясида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишмоқда. Бошқарув сервис компанияси раҳбарияти билан ҳудуддаги аҳолини ўйлантираётан муаммолар ҳақида мулоқот қилмоқда. Уларни бартараф этиш чоралари белгиланмоқда.

Шунингдек, вилоят раҳбари маҳалла ҳудудида компания томонидан амалга оширилган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Ишчи ходимлар, аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди. Уларнинг дарду ташвишлари билан қизиқди.

7-уй 26-хонадонда яшовчи Абдулла Ёдгоров 73 ёшда. Оғир хасталик туфайли 6 ойдан бери тўшакка михланган. Хонадон бекаси Лутфия Каримова вилоят раҳбарига юзланиб, турмуш ўртоғини даволатиш зарурлигини, бироқ ўзларида бунга етарли имкон йўқлигини айтди. Ботир Зарипов мазкур хонадонда бўлиб, бемордан ҳол аҳвол сўради. Шу тариқа уни даволатиш бўйича чоралар кўриладиган бўлди.

ХЕШТЕГ: #Бухоро
Шерзод Камалов 16.12.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Тиббий хизматлар сифати ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича янги ислоҳотлар тақдим этилди
Бухоро
Болалар учун ўйин майдончалари мажбурий тарзда ташкил этилади
Бухоро
Эндиликда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва зинапоялари ҳафтада 1 марта тозаланиши керак
Бухоро
Карта ва аккаунтни бошқаларга бериш учун жазо кучайтирилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Тиббий хизматлар сифати ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича янги ислоҳотлар тақдим этилди

01.05.2026 28
Бухоро

Болалар учун ўйин майдончалари мажбурий тарзда ташкил этилади

30.04.2026 21
Бухоро

Эндиликда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва зинапоялари ҳафтада 1 марта тозаланиши керак

30.04.2026 57
Бухоро

Карта ва аккаунтни бошқаларга бериш учун жазо кучайтирилади

29.04.2026 31

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?