«Uzbekistan Airways» 2021 йилнинг баҳор–ёз мавсумида янги йўналишлардаги авиақатновларни йўлга қўяди

 «Uzbekistan Airways» 2021 йилнинг баҳор–ёз мавсумида янги йўналишлардаги авиақатновларни йўлга қўяди

Тошкент шаҳрида 28 апрель, чоршанба куни зиёрат туризмини ривожлантириш юзасидан ўтказилган давра суҳбатида Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев «Uzbekistan Airways» 2021 йилнинг баҳор–ёз мавсумида янги йўналишлардаги авиақатновларни йўлга қўйгани ҳақида ахборот берди.

Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев берган маълумотга кўра, республика аҳолисининг ҳаво транспортидаги фаоллигини, шунингдек, ички ва зиёрат туризмни ривожлантириш, авиақатновларнинг оммабоплигини ошириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан 2021 йилнинг баҳор–ёз мавсумидан янги йўналишлар йўлга қўйилади:

  • 2021 йил мартдан Термиз—Ургенч—Термиз йўналиши бўйича.
  • Шунингдек, ҳар кунлик:
  • Самарқанд—Наманган—Самарқанд;
  • Самарқанд—Урганч—Самарқанд;
  • Самарқанд—Фарғона—Самарқанд йўналишлари ҳозирдан йўлга қўйилган.

Хусусан, ички парвозлар сони мавжуд 17 тадан баҳор–ёз мавсумида 67 тага оширирилиши кўзда тутилган. Жумладан, йўналишлар (бориш-қайтиш) қатновлари сони:

  1. Тошкент—Нукус 10 марта;
  2. Тошкент—Урганч 10 марта;
  3. Тошкент—Термиз 4 марта;
  4. Тошкент—Фарғона 5 марта;
  5. Тошкент—Наманган 2 марта;
  6. Тошкент—Андижон 2 марта;
  7. Тошкент—Самарканд 4 марта;
  8. Тошкент—Бухоро 5 марта;
  9. Урганч—Фарғона 2 марта;
  10. Самарканд—Фарғона 7 марта;
  11. Самарканд—Наманган 7 марта;
  12. Самарканд—Урганч 7 марта;
  13. Термиз—Урганч 2 марта.
  • Умумий ҳисобдаги қатновлар сони 67 мартани ташкил қилади.

Вазир ўринбосари яна йўловчиларга қўшимча қулайлик ва чегирмалар тақдим этиш мақсадида «Uzbekistan Airways» томонидан авиачипталарини Click мобил иловаси орқали харид қилинганда 2 фоизгача «Cashback» қабул қилиб олиш имконияти яратилганини айтди. Шу билан бирга, авиакомпаниянинг расмий веб-сайти орқали тўғридан-тўғри харид қилинган чипталарга 3 фоиз чегирма тақдим этилишини қайд этди.

Жасур Чориев йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида барча авиақатновларга онлайн рўйхатдан ўтиш ва жойларни танлаш (пуллик) тизими жорий этилганини ҳам алоҳида таъкидлади.

Мавзуга оид