«Uzbekistan Airways» Қозоғистон шаҳарларига қатновларни тиклайди

 «Uzbekistan Airways» Қозоғистон шаҳарларига қатновларни тиклайди

«Uzbekistan Airways» 15 январдан Олмаота, Оқтўбе ва Оқтов шаҳарларига мунтазам қатновларни тиклайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 15 январдан бошлаб қуйидаги йўналишлар бўйича мунтазам авиақатновлар қайта йўлга қўйилади.
Тошкент–Олмаота–Тошкент;
Самарқанд–Олмаота–Самарқанд;
Урганч–Оқтов–Урганч;
Урганч–Оқтов–Урганч.
Олмаота халқаро аэропорти халқаро қатновларни соат 08:00 дан 21:00 гача (Олмаота вақти билан) қабул қилади. Шу муносабат билан Тошкент–Олмаота–Тошкент йўналиши бўйича HY-765/766 қатнови 16 январь куни бекор қилинади. Мазкур парвоз йўловчилари 17 январь куни Тошкент–Олмаота–Тошкент йўналиши бўйича HY -763/764 авиақатнови орқали манзилга етказилади.

Мавзуга оид