Бухоро-Урганч автомобиль йўлида UzAuto Motors автовози ва юк машинаси тўқнашиб кетди. Оқибатда компания машинасида бўлган икки ҳайдовчи ҳалок бўлди.
14 июнь куни соат 11:40 да Бухоро-Урганч автомобиль йўлида UzAuto Motors автопаркига тегишли трейлер ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.
Икки автомобилнинг тўғридан-тўғри тўқнашуви оқибатида автовоз кабинаси шикастланган. Компания машинасида бўлган икки ҳаййдовчи ҳам олган оғир жароҳатлари сабабли вафот этган.
Айни пайтда ушбу ҳодиса тегишли хизматлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Автоҳалокат ҳақида батафсил маълумот тергов-тезкор тадбирлари якунларига кўра берилади.