Ромитан туманида заҳира ҳамда имкониятларни ишга солиш орқали ҳудудларни ривожлантиришни янада жадаллаштириш ва аҳоли бандлигини ошириш бўйича жами жами 6 та драйвер лойиҳалар танлаб олиниб, ишга туширилиши натижасида 340 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Биринчи босқичда 2 та хизмат кўрсатиш лойиҳалар ишга тушириши натижасида 95 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Жумладан, Афросиёб маҳалла фуқаролар йиғинидаги Шифокор кўчасининг 0,8 км қисмини туну-кун фаолият юритадиган 24/7 режимга ўтказиш орқали 15 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилади ҳамда мавжуд 10 та тадбикорлик субъектларининг фаолияти кенгайтирилиши натижасида жами 30 нафар иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб бугунги кунда 20 та ташаббускорлар томонидан қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

“Хайробод” каналининг туман марказидан ўтган 1,2 км қисмида соҳил бўйи хизмат кўрсатишни лойиҳаларини амалга ошириш учун 31 нафар ташаббускорлар томонидан савдо ва дам олиш масканлари ташкил этилиши натижасида 65 нафар янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда 21 та лойиҳада қурилиш реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.
Амалга оширилаётган қурилиш реконструкция ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида бугун эрта тонгдан туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигидаги мутасаддилар ушбу объектларга ташриф буюришди.