Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Умеджон Барноев Қизилравотликлар билан ифторлик қилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Умеджон Барноев Қизилравотликлар билан ифторлик қилди
Бухоро

Умеджон Барноев Қизилравотликлар билан ифторлик қилди

08.04.2023 252
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадиси шарифларидан бирида «Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас» (Имом Термизий ва Имом Аҳмад ривояти) дея марҳамат қилганлар.

Рамазон шукуҳи қалбларга мусоффолик ва сокинлик олиб кирмоқда. Бу ойда кексалар, боқувчисини йўқотганлар, беморлар ҳамда имконияти чекланганлар ҳолидан хабар олиниб, уларга меҳр улашилмоқда.

Муборак Рамазон ойи муносабати билан Ромитан тумани ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида Ромитан туман марказидан 265 километрдан ортиқ масофада, Қизилқум кенгликлари бағрида, қўшни Хоразм вилоятига чегарадош, мамлакатимизнинг жанубий “қон томири” – Амударёга ёндош жойлашганига қарамасдан, Ромитан тумани тасарруфидаги “Қизилравот” аҳоли масканида истиқомат қилаётган 114 та оила, 600 нафардан ортиқ юртдошларимиз учун ташкил этилган ифторлик тадбирига ҳудуддаги нуроний отахон ва онахонлар, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар таклиф этилди. Унда туман ҳокими Умеджон Барноев, Газли шаҳар ҳокими Шерали Пўлотов, туман ҳокими ўринбосарлари ҳам иштирок этди.

Ифторлик аввалида улуғ ойда ён-атрофдагиларга меҳр-саховат кўрсатиш, яқинлар ҳолидан хабар олиш катта савоб экани таъкидланди. Ифторликда иштирок этган рўзадор нуронийлар юртга тинчлик-осойишталик, қут-барака, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига ривож тилаб, дуога қўл очишди.

Шерзод Камалов 08.04.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 237
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 194

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?