Уй-жойга субсидия олиш учун оиланинг ойлик даромади қанча бўлиши керак?

 Уй-жойга субсидия олиш учун оиланинг ойлик даромади қанча бўлиши керак?

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун оиланинг ўртача ойлик даромади:

• Қишлоқ жойларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (822 000)нинг 3,0 баравари (2 466 000) дан кам ва 6,9 баравари (5 671 800)дан юқори бўлмаслиги керак;

• Шаҳарларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (822 000)нинг 3,0 баравари (2 466 000)дан кам ва 8,0 баравари (6 576 000)дан юқори бўлмаслиги керак;

• Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (822 000) нинг 3,0 баравари (2 466 000)дан кам ва 9,2 баравари (7 562 400) дан юқори бўлиши керак эмас.

Мавзуга оид