Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: “УДДАБУРОНЛАР” НИНГ ОРЗУСИ УШАЛМАДИ
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > “УДДАБУРОНЛАР” НИНГ ОРЗУСИ УШАЛМАДИ
Бухоро

“УДДАБУРОНЛАР” НИНГ ОРЗУСИ УШАЛМАДИ

25.12.2023 39
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Т. Тоҳирова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) меҳнатсиз пул топиш йўлини излади. Афсуски, унинг хаёлига ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишдан бўлак фикр келмади. Аммо бу “иш” бир ўзининг қўлидан келмаслиги аниқ. Шунда Тахмина ўзича режа тузиб, ҳали вояга етмаган укаси К. Тоҳиров ва унинг синфдош ўртоғи А. Тешаевни ўзининг ноқонуний ишига шерик қилди.
Осон пул топиш йўлини “ихтиро” қилган “жамоа” Т. Тоҳированинг кўрсатмасига асосан Когон шаҳар, Олтинкўл кўчаси 65-уйда яшовчи Ф. Жалиловнинг яшаш хонадонига дераза орқали ғайриқонуний равишда кириб, яшаш уйи ётоқхонасидаги тумбочка тортмасидан унга тегишли бўлган 1.700.000 сўм миқдоридаги пулни яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинишди.
Мазахўрак бўлган “уддабуронлар” Когон шаҳар, Хива кўчаси, 12-уй 9-хонадонда яшовчи Р. Акмеевнинг яшаш хонадонига дераза орқали ғайриқонуний равишда кириб, хонадаги сандиқ ичидан унга тегишли бўлган 2.000.000 сўм пулни ҳам ўзлариники қилишди. Меҳнатсиз пул топишга ўрганганлар Когон шаҳар, Навбаҳор кўчаси, 10-уйда яшовчи Р. Аминовнинг яшаш уйига, тандирхонаси девори орқали ғайриқонуний равишда кириб, ушбу уйига туташ дўконидан турли буюмларни ўғирлаб, жабрланувчига 140.000 сўмлик моддий зарар етказишди.
Нафси ҳакалак отган гуруҳ яна бир қанча инсонларнинг “чўнтагига қўл суқиб”, текин келган пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юришди. Лекин, кўза кунида синади. Бу “ишбилармонлар” нинг ҳам югурганлари суд курсисигача бўлди. Инкор этиб бўлмас далиллар олдида ҳеч бир баҳонага ўрин қолмади.
Ҳалол пешона тери орқали топилмаган пул бир куни эгасини элнинг олдида бошини эгиши яна бир бор исботини топди. Бу эса баъзи ўзбошимча ёшлар учун яхшигина дарс бўлиши шубҳасиз.
Я. НИЁЗОВ,
Когон шаҳар ЖИБ суди раиси

https://t.me/rmmmkogonshahar
Шерзод Камалов 25.12.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади
Бухоро
Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади
Бухоро
Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди
Бухоро
Бухорода техник ходимлар мукофотланади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади

17.10.2025 34
Бухоро

Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади

16.10.2025 60

Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди

08.10.2025 44
Бухоро

Бухорода техник ходимлар мукофотланади

08.10.2025 53

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?