Аниқланишича, “Бухоро қурилиш моллари савдо маркази” МЧЖга қарашли бозор ҳудудида сувдан фойдаланиш учун 14.09.2020 йилда “Бухоро сув таъминот” МЧЖ Бухоро шаҳар филиали ўртасида 2801 – сонли шартнома тузилган.
Жамият бозор ҳудудида сувдан фойдаланганлиги бўйича жами 15,2 млн. сўмлик қарздорлиги юзасидан “Бухоро сув таъминот” МЧЖ Бухоро шаҳар филиали ходимлари томонидан 25.04.2023 йилда сув етказиб бериш тўхтатилиб, ҳисоблагичдан олдиндаги сув тутгич муҳрлаб ёпилган ва далолатнома расмийлаштирилган.
Бироқ, жамият мансабдор шахслари томонидан фавқулодда ҳолатлар учун ҳисоблагичдан олдин ўтган айланма сув қувурининг сув тутгич муҳри бузилиб, 2023 йил 25 апрелдан 23 август кунига қадар бозор ҳудудида тижорат мақсадида сувдан ноқонуний фойдаланиб, “Бухоро сув таъминот” МЧЖ Бухоро шаҳар филиалига жами 3,2 млрд. сўмлик зарар етказилган.
“Бухоро қурилиш моллари савдо маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан 18.10.2023 йилда ЖКнинг 169 – моддаси 4 – қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Вилоят прокуратураси томонидан мазкур жиноят иши тергови алоҳида назоратга олинган.
Уддабурон тадбиркор қонун олдида жавоб беради
Фикр билдириш
Фикр билдириш