USD10 371.75+0.09%
RUB134.56+0.03%

Туроператорлар ва турагентлар Ўзбекистонга олиб келинган ҳар бир турист учун 15 доллар олади

 Туроператорлар ва турагентлар Ўзбекистонга олиб келинган ҳар бир турист учун 15 доллар олади

Туроператорлар ва турагентларга олиб келинган ва хизмат кўрсатилган ҳар бир турист учун субсидиялар ажратиш тартиби белгиланди. Субсидия кириш туризми бошланган кундан эътиборан кириб келувчи хорижий туристларнинг умумий сони 500 минг нафарга етгунга қадар ажратилади. Субсидия туроператорлар ва турагентларга – Ўзбекистон резидентларига Ўзбекистонга олиб келинган ва хизмат кўрсатилган ҳар бир хорижий турист учун, камида беш сутка давомида республикадаги жойлаштириш воситаларида бўлиш шарти билан 15 АҚШ доллари миқдорида ажратилади.Субсидия миллий валютада тўлов кунидаги Ўзбекистон Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича ажратилади. Чартер рейслар орқали олиб келинган ва хизмат кўрсатилган турлар ташкилотчиси бўлган туроператорларга субсидия ажратилмайди. Субсидиялар олиш учун туроператор ёки турагент Туризм қўмитасига маблағ ажратиш тўғрисидаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Мавзуга оид