«Туманлардаги ҳар бир маҳаллада “гипертония саломатлик мактаблари” ташкил этилади» – Шавкат Мирзиёев

 «Туманлардаги ҳар бир маҳаллада “гипертония саломатлик мактаблари” ташкил этилади» – Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев кардиология соҳасидаги муаммоларга тўхталар экан эндокринология масалалари ҳам муҳокама қилиниши режалаштирилганлиги, бироқ бу масала қолридирганлигини ҳам қўшимча қилди.
“Бугунги йиғилишда кардиология билан бирга эндокринология масалалари ҳам муҳокама қилиниши лозим эди. Лекин, Эндокринология марказининг янги биноси, раҳбари каби масалалар ҳанузгача ечимини топмагани учун йиғилиш кун тартибидан чиқариб юборилди. Вазирлар Маҳкамасидаги соҳага масъул ходим лавозимидан бўшатилди“, – дейди Шавкат Мирзиёев.
Юқорида кўрсатилган муаммоларни ҳал этиш, юрак-қон томир касалликларини барвақт аниқлаш, уларни олдини олиш ва даволаш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, мутлақо янги тизим жорий қилинади.
Хусусан, қуйидаги чоралар кўрилади:
– келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли (10 миллион нафар) оилавий поликлиника ва тиббий бригадалар орқали йилига камида бир марта манзилли скринингдан ўтказилади;
– туман лабораториялари коагулометр ва зарур реактивлар билан таъминланади;
– юрак-қон томир касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри юритилади;
– юрак-қон томир касалликлари учун эналаприл каби дорилар доимий равишда 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади;
– туманлардаги ҳар бир маҳаллада “гипертония саломатлик мактаблари”ни ташкил этилади;
– оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда ҳамшираларнинг вазифалари ҳам қайта кўриб чиқилиб, уларнинг функциялари кенгайтирилади.

Мавзуга оид