Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб аномал об-ҳаво кузатилмоқда. Ушбу совуқ кунларда коммунал соҳалар таъминотига талаб бир мунча ортади. Изғирин ҳаво бўлишига қарамай аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида таъминотни узлуксиз етказилиши назорат қилинмоқда.
Ромитан тумани ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари томонидан ҳудудларда иссиқлик тизими билан боғлиқ вазият ўрганилиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилиб, ҳолат барқарорлиги таъминланмоқда.
Хусусан, бугун, 18 январь куни Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида сектор раҳбарлари туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, беморларга яратилган шароитлар, иссиқлик тизимини ҳозирги ҳолатини кўздан кечирди.
Мутасаддиларга иссиқлик ҳамда электр энергиясини узлуксиз таъминлашда мавжуд муаммоларни бартараф қилишга ҳамда бу борада юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш бўйича кўрсатма ва вазифалар белгилаб берди.
Шунингдек, туман ҳокими тиббиёт бирлашмаси қозонхонаси ҳамда кўмир захиралари кӯздан кечириб, келгусида иситиш тизимини бир меъёрда ишлаши кераклигини таъкидлаб ўтди.